21.01.2018
Фарғона вилоят чемпиони – Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси аъзолари янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Камол Жўнашев ва Нодир Қўзибоев бошчилигидаги жамоа бугунга қадар бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.
15 январь куни олтиариқликлар тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов бошқараётган Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишди. Яйпан шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда “Ифтихор” вакиллари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
17 январь куни эса “Ифтихор” жамоаси Фарғонада “Цементчи” ёшлари билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Мазкур ўйинда ҳам Нодир Қўзибоев шогирдларининг қўли баланд келди – 3:2.
Кеча эса Олтиариқда ҳақиқий футбол байрами бўлди. “Ифтихор” навбатдаги назорат учрашувини ўз майдонида “Турон”га қарши ўтказди. Иккинчи беллашувда ҳам олтиариқликлар рақибдан кули эканликларини исботлашди – 3:0.
Жамоа янги ҳафтада назорат учрашувларни давом эттириб, Фарғонанинг “Истиқлол” ва “Нефтчи” клублари билан ўртқолик уйинларни ўтказишни режалаштирмокда.
Манба: oltinvodiy.uz