«Ифтихор» — Мурувват уйига ташриф буюрди

07.03.2018

Халқизимизда савобли ишни ҳар ким ва ҳар куни қилиш керак деган мақол бор. Мана шу ақидага амал қилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ифтихор” жамоаси хайрли ишга қўл урди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи  ва  “Ифтихор” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан жамоа аъзолари Фарғона шаҳридаги  “Мурувват уйи”га ташриф буюриб хайрия акциясини ўтказишди.

Футболчилар “Мурувват ногиронли бўлган болалар учун интернат”га келган пайтда болалар учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган концерт дастури бўлаётган эди. Футболчиларнинг ташрифи эса қалби уксик болаларга қувонч бахш этди.

Ўзига хос тадбирни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши спорт бўлими мудири Умид Ражабов  очиб берди.

Шундан кейин “Ифтихор” футбол клуби раҳбари Аҳроржон Эргашев сўзга чиқиб, келаётган баҳор байрамлари билан барчани табриклаб, жамоа ҳар доим кўнгли уксик болаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкилади. Про-лигада муносиб иштирок этишни кўзлаётган “Ифтихор” жамоасининг мақсадлари улкан эканлигини айтар экан клуб раҳбари айнан мана шу болалар учун жамоа чемпионликни қўлга киритишига ваъда берди.

Тадбир якунида ушбу муассасада тарбия топаётган болаларга футболчилар томонидан клуб совғалари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида “Муруват уйи” раҳбарияти спортчиларга ташрифлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО