12.03.2018
Мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга бел боғлаган Ўзбекистон футбол Ассоциацияси кенг кўламли ишлани амалга оширмоқда. Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида юртимизнинг барча ҳудудларидатурли ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Бугун Фарғонада еттита ёшда бўлиб ўтиши кутилаётган мусобоқага старт берилди. Бугундан вилоятнинг тўртта минтақасида 2005 йилда туғилган болалар ўртасида бўлиб ўтаётган биринчи босқич баҳслари бошланди. Унда махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари иштирок этишмоқда.
22-26 март кунлари 2006 йилда эса туғилган болалар ўртасидаги мусобақалар ўтказилади.
Мусобақанинг дастлабки босқич баҳслари Фарғона вилоятида ҳам бошланди. Унда 100дан ортиқ жамоалар иштирок этади.
Шунингдек, қолган бешта ёш тоифасида ўйинларда ҳам минтақавий ўйинлар ўтказилиб, ўз минатасида ғолиб бўлган жамоалар финал босқичига йўлланма олади.
Вилоят чемпионлигини қўлга киритган жамоалар эса ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Аброр ДЕҲҚОНОВ