21.03.2018
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида Фарғонада еттита ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич ўйинлари старт олиб, 2005 йилда туғилган болалар иштирокидаги мусобақанинг биринчи минтақавий босқичи якунига етган эди.
Унга кўра, биринчи босқич ғолиблари “Нефтчи” ФМ (Фарғона), Тошлоқ тумани, Қўқон БЎСМ-2 ва “Кимёгар” (Қўқон) жамоалари финал босқичига йўлланма олишган эди. 20 март куни ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Ярим финалда ғалаба қозонган “Нефтчи” ФМ ва Қўқон БЎСМ-2 жамоалари бугун мусобақа ғолиблигини учун майдонга тушишди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган “Нефтчи” футбол мактабининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва вилоят чемпионлигини қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада ғолиб чиққан жамоа ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Болалар лигаси
2005 йилда туғилганлар ўртасида
Ярим финал
“Тошлоқ” – “Қўқон БЎСМ-2” – 2:2 (пен – 3:4
“Нефтчи ФМ” – “Кимёгар” (Қўқон) – 4:0
Финал
“Нефтчи ФМ” – “Қўқон БЎСМ-2” – 6:1
Қолган ёшдаги болалар ўртасидаги мусобақаларга ҳам қизғин давом этмоқда.
Фарғона футбол ассоциацияси матбуот хизмати