27.03.2018
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тақвим режасига асосан, ҳудудларда футбол бўйича Болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларнинг дастлабки босқич ўйинлар ўтказилмоқда.
22-26 март кунлари Фарғонада 2006 йилда туғилган болалар ўртасида Футбол бўйича Республика мусобақасининг дастлабки босқич баҳслари бўлиб ўтди.
Биринчи босқичда жамолар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришишди. Ўйинлар Фарғона шаҳридаги “Нефтчи”ФМ, Фарғона шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати, Данғара ва Учкўприк туманларида ўтказилди.
Мусобақада жами: 16 та жамоа таркибида 320 нафардан ортиқ футболчилар иштирок этдилар ва ўз минтақаларида ғолиб бўлган тўрт жамоа финал босқичига йўлланма олди.
Булар “Нефтчи”ФМ, футболга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, Қўқон шаҳар 2-БЎСМ ва Учкўприк тумани БЎСМ жамоаларидир.
28-29 март кунлари Фарғона шаҳрида финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.
Фарғона футбол ассоциацияси матбуот хизмати