13.12.2019
Маълумки, ҳар йили Фарғонада “Вилоят ҳокими Кубоги” анъанавий турнири ўтказилади. Навбатдаги мусобақа вилоят футбол ассоциацияси томонидан 2020 йилнинг 25 январь – 5 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Мазкур турнир кўп йиллардан буён вилоятимизда юқори савияда ўтказиб келинади. Ташкил этиладиган Кубок ўйинлари футбол жамоалари учун жисмоний ва тактик тайёргарлик жараёнини ўташда ҳамда селекция ишларини олиб боришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам бу йилги мусобақада Республикамиздаги футбол клубларидан ташқари қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан жамоаларни иштирок этиши кўзда тутилган. Ушбу турнир нафақат вилоятимиз балки қўшни вилоят футбол мухлислари учун ҳам қадрли мусобақага айланган. “Фарғона вилояти ҳокими Кубоги-2020” халқаро мусобақаси юқори савияда ўтиши учун ҳозирдан тайёргарликлар бошлаб юборилган.