“Нефтчи” йиғинни бошлади

25.12.2019

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Абдусамад Дўрмонов бошқарувидаги жамоа 20 декабрдан ўз қароргоҳида йиғилди ва режага биноан машғулотлар 28 декабрга қадар давом эттирилади.

Тайёргарлик режасига кўра, ўқув-йиғин машғулотларининг дастлабки қисмида футболчилар кунига бир маҳалдан шуғулланмоқда. Мураббийлар асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратаётганини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

Таркибда асосан маҳаллий футболчиларни учратиш мумкин. Ўз вақтида “Нефтчи”нинг ҳақиқий етакчиси бўлган Мансур Саидов яна қадрдон жамоаси сафига қайтиб, машғулотларда иштирок этмоқда. Мухлисларга яхши маълумки, 36 ёшли футболчи бу йилги мавсум ҳеч бир жамоа сафида кўриниш бермади. Афтидан Саидов футболчилик фаолиятининг сўнгги йилларини “Нефтчи”да ўтказиш ниятида.

Ундан ташқари Отабек Зокиров ҳам “Нефтчи” машғулотларига қўшилди. 27 ёшли футболчи ҳам ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Зокиров бу йилги мавсумни хорижда аниқроғи Бангладешда ўтказиб қайтди. Отабек сўнгги бор 2014 йили “Нефтчи” таркибида харакат қилганди. Орадан 5 йил ўтиб у яна қадрдон жамоасига қайтиб келди.
Шунингдек “Нефтчи” машғулотларида Элдор Эргашевни ҳам учратиш мумкин. ПРО-Лига тоифасида анча тажрибали бўлган 29 ёшли марказий ярим ҳимоячи ҳозирда кўрикда бўлиб турибди.

“Нефтчи” мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган жиззахлик ҳужумчи Достон Тошматовни ҳам ортга қайтармоқчи.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО