10.05.2020
Бугун ўзбек футболи, шу жумладан Қўқон футболининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган мутахассис, Тоҳир Вейсалович Копадзе 65 ёшга тўлдилар. “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда барча жамоа аъзолари номидан Тоҳир Вейсаловични бугунги юбилей билан табриклаймиз !
У кишига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва узоқ умр тилаймиз. Тоҳир Копадзенинг Қўқон футболи равнақи йўлидаги хизматлари жамоамиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилган. Айни кунларда ҳам Тоҳир Вейсалович жамоамиз тақдирига бефарқ эмаслар, биз учун доим жон куйдириб турадилар. Биз сизнинг меҳнатларингизни унутмаймиз ва қадрлаймиз, ҳурматли Тоҳир Вейсалович.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин !
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, қадрли устоз!
“Нефтчи” матбуот хизмати