Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“НЕФТЧИ” МАВСУМОЛДИ ТАҚДИМОТИ ТАШКИЛ ЭТДИ

06.03.2021

Жамоа ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати арафасида “Нефтчи” клубининг мавсумолди тақдимоти ўтказилди. Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр ва концерт саройида ташкил этилган тадбирда вилоят футбол федерацияси мутасаддилари, клуб раҳбарлари, футболчилар, фан клуби аъзолари, мухлислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар қатнашди.
Тақдимот маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, профессионал футбол клубларини шакллантириш, мазкур спорт турини ҳақиқий миллионлар ўйинига айлантириш, истиқболли ва иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш муҳим вазифага айланганини таъкидлади.

Жорий йилги миллий чемпионатнинг Суперлига ва Пролигасида “Қўқон-1912”, “Турон“, “Нефтчи”, “Истиқлол” жамоалари вилоят шарафини ҳимоя қилади. Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, ҳокимликлар, соҳага дахлдор бошқармалар томонидан профессионал футбол клубларининг ички ва халқаро мусобақаларда қатнашишлари учун регламент бўйича қандай қоида ва талаблар қўйилган бўлса, уларни жорий этиш, тааллуқли шароитларни яратиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Вилоятда сифатли спорт захирасини шакллантириш бош мақсад қилиб қўйилган.

Тадбирда “Нефтчи” бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов сўзга чиқиб, эътибор ва яратилаётган шароитлар учун вилоят ҳокимига, ҳомий ташкилотларга жамоа миннатдорчилигини билдирди. Бу йил команда ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қатъий қўйганини, бунинг учун, аввало тартиб-интизомни мустаҳкалаш ва жамоа таркибини кучайтириш борасида мураббийлар штаби ташкилий чора-тадбирларни олиб бораётганини айтиб ўтди.

– “Нефтчи” футбол клубининг моддий-техник базаси мавжуд, энди уни янада мустаҳкамлаш, замонавийлаштириш каби вазифалар олдимизда турибди. Энг асосийси, бу йил яна чиройли ўйинларимиз билан мухлисларни қувонтирамиз, уларнинг ишончини оқлаймиз,-деди Илҳомжон Мўминжонов.

Тақдимот маросимида “Нефтчи” ПФК мураббийлари штаби, мавсумда майдонга тушадиган футболчилар, шу жумладан, таркибга келиб қўшилган легионерлар, жамоа либоси ва «Нефтчи» ПФК янги логотипи билан таништирилди

Шундан сўнг жамоага янги таклиф этилган футболчиларнинг расмий таништирув маросими ташкил этилди. Қуйида 2021 йилги ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этадиган “Нефтчи” футболчиларнинг тўлиқ рўйҳати келтирилган:

Дарвозабонлар: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов (Насаф), 12. Шуҳратилло Раҳмонов, 45.Акбар Тўраев.

Ҳимоячилар: 18. Сайдулло Раҳматов (АГМК), 22. Умар Адҳамзода (Нефтчи), 18.Шавкат Муллажонов (Сўғдиёна), 33.Тоҳиржон Шамситдинов (Навбаҳор), 2.Акмал Шораҳмедов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5.Дарко Станоевич (Лозница), 44. Дарко Станоевич (Сурхон).

Ярим ҳимоячилар: 8.Исломбек Каримов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 7.Собит Синдаров (Қўқон-1912), 6.Худойшукур Сатторов (Металлург), 21.Аъзамжон Алиев (Сурхон), 14.Шерзод Каримов (Сурхон), 11.Иззатилла Абдуллаев (Бухоро), 10.Сардор Абдунабиев (АГМК), 77.Жасурбек Абдулбеков (Бунёдкор), 71.Руслан Рўзиев (Пахтакор).

Ҳужумчилар: 25.Сарвар Солиев, (Сурхон), 91.Марко Обрадович (Оқжетпес), 9.Отабек Зокиров (Нефтчи), 99.Улуғбек Ҳошимов (Пахтакор), 13.Абдул Азиз Юсупов (Локомотив).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор515
2Сўғдиёна715
3Қўқон-1912712
4Насаф711
5Бунёдкор711
6Металлург69
7АГМК47
8Қизилқум56
9Локомотив55
10Машъал65
11Навбаҳор54
12Сурхон64
13Андижон54
14Турон41
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Сурхон613
2АГМК412
3Бунёдкор511
4Пахтакор58`
5Турон48
6Навбаҳор57
7Қизилқум57
8Металлург67
9Насаф66
10Қўқон-191266
11Локомотив56
12Машъал65
13Андижон53
14Сўғдиёна62