14.04.2021
«Мазкур масала тегишли инстанция орқали тасдиқлангач, Регламентнинг 8.9-бандига асосан «Истиқлол» клубининг жорий мавсумдаги ўйинлари натижаси бекор қилинади. Бунгача клуб 4та учрашувда иштирок этиб, уларнинг барчасида имкониятни бой берганди: «Хоразм» 1:2, «Динамо» 1:2, «Нефтчи» 0:2, «Оқтепа» 1:3.
«Истиқлол» 2020 йилги мавсумда ҳам шундай хат билан мурожаат қилган, сабаб ўрнида эса «Истиқлол» стадионидан фойдалана олмаётганини кўрсатганди. Кейинроқ ЎзПФЛ ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда бу масалани ҳал қилганди.
«Истиқлол»нинг расман мусобақадан олиниши бўйича тегишли тартибот амалга ошгач, бу ҳақда ташкилот расмий сайтида расман маълум қилинади», – дея ёзади ПФЛ бош директори телеграмдаги каналида.
Аввалроқ, «Истиқлол» клуби 1-турдаги мағлубиятидан кейин Баҳром Ҳакимовни бош мураббий этиб тайинлаган эди. Ҳакимов қўл остида ҳам жамоа кетма-кет уч мағлубиятга учради.
Маълумот учун, Фарғонанинг «Истиқлол» клуби ўтган мавсумда ҳам Про лигани тарк этган, орадан 2 тур ўтгач клуб яна мусобақага қайтарилганди.
Манба: tribuna.uz