“Истиқлол” собиқ футболчиларига янги клуб сафида майдонга тушиш учун рухсат берилади

20.04.2021

19 апрель санасида Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита, ЎзПФЛ, ҳамда Футболчилар уюшмаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда “Истиқлол” клубининг собиқ футболчилари бўйича масала кўриб чиқилди.

“Истиқлол” клубининг кутилмаганда мусобақадан чиқиб кетиши оқибатида бир қатор футболчилар ўйин амалиётсиз қолиши мумкин эди. Мазкур ҳолат футболчилар ҳамда бошқа ташкилотларга боғлиқ бўлмаган жараён экани, футболчилар ойлик-маош масаласида шундоқ ҳам мураккаб вазиятда қолаётгани, қолаверса, мусобақаларда ҳал қилувчи палла ҳали бошланмаганини инобатга олиб, “Истиқлол” собиқ футболчиларининг янги шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия тақдим этиш таклифи кўпчилик овоз билан маъқулланди.

Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш зарур. “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”нинг 5.3-бандига кўра, футболчи бир мавсум давомида кўпи билан уч клуб сафида рўйхатдан ўтиши мумкин экани ва шуларнинг фақат 2 тасида расмий ўйинларда иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, “Истиқлол” футболчилари Суперлига ёки Про лига клублари билан шартнома тузса ва энг камида учрашув қайдномасига киритилса, улар йил якунига қадар бошқа клуб сафига қўшила олмайди. Агар “Истиқлол” футболчилари Биринчи лига клуби сафига бориб қўшилса, у ҳолда футболчиларда 5-31 июль оралиғида бошқа клуб билан қўшимча шартнома имзолаш имконияти бўлади. Бунда Биринчи лига клуби мазкур давр давомида футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга рози бўлиши даркор. Боиси, айни вақтда ҳар қандай шартнома йил якунига қадар тузилиши шарт. Биринчи лига клубларининг ярим профессионал мақомда экани, Суперлига ва Про лига клубларининг эса профессионал мақомда эканидан келиб чиқиб, шундай қарор қабул қилинди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО