Хабарингиз бор, сўнгги йилларда ҳакамлик соҳасида ҳам авлодлар алмашинуви юз бермоқда.
Вилоятларда янги ва шу билан бирга ёш ҳакамларнинг бўй кўрсатаётганини кўриш мумкин. Хусусан фарғоналик собиқ футболчи Отабек Ҳайдаров ана шулар жумласидандир.
Ўз вақтида юртимизда “Нефтчи”, “Қўқон-1912” ва “Турон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган. Фарғона шаҳрида ўтказилган Аёллар ўртасидаги биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган “Нефтчи-W” – “Сурхон-W” учрашувида бош ҳакам вазифани Отабек Ҳайдаров бажарди.
Бундан кўриниб турибдики, 30 ёшли собиқ футболчи эндиликда ўз омадини ҳакамлик соҳасида синаб кўради.
Маълумот учун Отабек Ҳайдаров яқинда Фарғонада ташкил этилган “D” мураббийлик лицензияси учун ҳам ўқиганди.