06.02.2022
Барчангизга маълум, ҳар йили вилоятимизда анъанавий тарзда “Ҳоким кубоги” халқаро футбол мусобақаси ўтказиб келинади. Бугунга келиб мазкур мусобақа ташкил этилганига 30 йилдан ошди. Кеча Фарғонада “Хоким кубоги-2022” мусобақаси ўз якунига етди. Қизиқарли ўтган ҳалқаро турнир финалида “Қўқон-1912” жамоаси “Андижон” жамоасини 1-0 ҳисобида мағлуб этиб турнир ғолибига айланди. Финал ўйинидан сўнг мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Фарғона вилояти хокимлиги, ФФА раҳбаралри ҳамда ЎФА мутахассислари иштирок этишди. Қуйида бу йилги турнир совриндорлари билан танишинг.
Мусобақа совриндорлари ва номинациялар ғолиблари:
Энг яхши ҳакам – Достон Мирзараимов.
Энг фаол бош ҳакам – Хокимжон Файзиев
Энг яхши тўпурар – Мўйдин Мамазулунов ( Дўстлик)
Энг яхши дарвозабон – Музаффар Абдуллаев (“Қўқон-1912”)
Энг яхши ёш умидли ўйинчи – Азамат Толибжонов (“Нефтчи” U-21)
Энг яхши ўйинчи – Илдар Маматказин (“Андижон-1”)
3-ўрин соҳиби – “Дўстлик” (Олтиариқ тумани)
2-ўрин соҳиби – “Андижон-1” (Андижон вилояти)
1-ўрин соҳиби – “Қўқон-1912” (Қўқон шаҳри)