Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Насаф” превью

01.03.2017

 Аввал хабар бериб ўтганимиздек,  4 март куни “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Қуйида мазкур ўйинга бағишланган айрим маълумотлар билан танишинг.

 

15-учрашув арафасида

Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Тўртта беллашув қўқонликлар фойдасига якунланган.  10 та ўйинда қаршиликлар ғолиб чиқишган. Бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган.  Тўплар нисбати-30:18 “Насаф” фойдасига .

Ўтган йили Қўқонда ўтказилган баҳсда “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Ўзаро ўйинларда вакилларимиз 12 очкони қўлга киритишган. “Аждарлар” ҳисобида очколар сони эса 30 тани ташкил этади.

 

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:

26.08.2016

Қўқон – 1912 – Насаф – 1:2

16.08.2015

Қўқон – 1912 – Насаф – 1:3 (0:1)

18.08.2003

Қўқон-1912 – Насаф – 3:0 (0:0)

09.06.2002

Қўқон-1912 – Насаф – 3:0 (0:0)

30.09.2000

Темирйўлчи – Насаф            – 1:2

Факт: Қўқонда ўтказилган  еттита учрашувнинг тўрттасида жамоамиз ғалаба қозонган. 2002 ва 2003 йилги баҳсларда йирик ғалаба қайд этилган.

 

Ҳакамлар

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Олий лига

1-тур

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши)

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Аҳмад Эргашев (Тошкент)

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент).

 

Учрашувнинг бошланиш вақтлари

4 март куни бўлиб ўтадиган беллашув соат 15:30да бошланиши белгиланган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО