04.03.2017
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
-Мухлисларни янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Ўйин борасида айтадиган бўлсак, ғалаба осонликча қўлга китилгани йўқ. Аслида шундай бўлишини билардик. Рақибимиз бугун асосан узун паслар билан ўйнашини билган ҳолда шогирдларимга кўрсатма бергандим.
Ҳозирги ҳолатда майдонларнинг сифати у қадар яхши эмаслигини билган ҳолда шогирдларимни айнан мана шундай стадионда машғулот ўтказгандик.
“Қўқон-1912” жамоаси борасида яна шуни айтиш жоизки, қўқонликлар ҳали кўплаб жамоаларга бош оғриқ бўлишади.