04.03.2017
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
-Ўйин курашларга бой тарзда ўтганини таъкидлаш жоиз. Тезкор гол ўтказганимиз ўз таъсирини ўтказди. Бугунги баҳсда камчиликлар кўзга ташланди. Хатолар устида ишлашни давом этамиз.
Кеча Музаффар Абдуллаев яхши тўп сургани боис бугун унга асосий таркибда майдонга тушди. Бугунги голларда уни айблай олмайман.
Етакчи ўйинчиларимиз саналган Жароҳир Сидиқов, Дарко Гожкович каби ўйинчиларнинг жароҳати борлиги сабаб бугунги баҳсни ўтказиб юборишди.
Ҳали ўйинларимиз олдинда деб биламан.