Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!

08.03.2017

Бугун 8 март — халқаро хотин-қизлар куни шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббйилар штаби, футболчилар ва клуб ходимлари номидан барча аёлларимизни байрам билан табриклаймиз.

Аёл – борлиқ кўзгуси. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади, чунки унинг нияти пок, ўзи пок. Шу боис  уни авайлаб-асраган юртнинг келажагини порлоқ деб нақл қилишади. Шу маънода, буни Ўзбекистонимизга ва унинг бири-биридан латофатли, оқила  ўзбек аёлларига нисбат қилсак, хато бўлмайди.

Бу бежиз эмас. Истиқлол туфайли меҳнатда бахти очилган аёллар жуда кўп. Уларнинг орасида қанчадан-қанча ҳунарманд онахонлар, чевар опалар, фермер аёллар, турли-туман касб соҳибалари бор. Давлатимизнинг юксак унвонларию нишонларига сазовор бўлган фидойи ва меҳнаткаш, элим деб, юртим деб ёниб яшаётган аёлларимизнинг саноғига етиб бўлмайди. Уларга таъзим қилгим, раҳмат айтгим келаверади.

Бугун ўзбек аёллари давлатимиз ва жамиятимизнинг юксак ғамхўрлиги, ардоғи, эътиборида. Бу юксак эътиборнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, етук билим, тегишли малакага эга бўлган оқила ва доно аёлларимизга ҳаётнинг барча жабҳасида ўзларига муносиб ўрин эгаллашлари учун кенг йўл очилди. Айтиш жоизки, ана шундай  беқиёс қўллаб-қувватлаш натижасида бугунги кунда кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда хотин-қизларимизнинг қўшган ҳиссаси сезиларли даражада ортди.

photo_2017-03-08_05-33-14

Юртимизда 8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни шарқона урф-одатлар, халқнинг миллий қадриятлари, анъаналари асосида байрам қилинади. Ушбу кун расмий равишда дам олиш куни деб белгиланган. Мазкур байрамда, Ўзбекистон халқи томонидан хотин-қизларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Барча аёлларни, онахонларни, опа-сингилларимизни 8 март халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор қизғин табриклаймиз! Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин!

 Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО