Нўъмон Ҳасанов: “Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди”

10.03.2017

“Обод” – “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи таймда ҳисобни очишга эришдик. Аммо марказда “диспетчер” етишмади. Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳати бор, у бизга етишмаяпти.

Иккинчи таймда “Обод” яхши ўйин кўрсатди. Уларга омад тилайман. Чемпионат энди бошланди, ҳали таркибимиздаги янги футболчилар жамоага қўшилишиб кетишмади. Яхши ўйинлар ҳали олдинда.

Носирбек Отақўзиев ёмон ўйнамади. Ундан кўра бошқа футболчиларни ёмон ўйнади деган бўлардим. Бугун марказдаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ҳаракат қилишди.

“Бухоро”дан келган футболчилар қишда тўлиқ шуғуллана олишмади. Бизнинг сафимизга мавсум бошланишига бир ой қолганида қўшилишди. Ҳали улар ўзларига келиб олишади”, – дейди Ҳасанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО