17.03.2017
Ўйин вакилларимиз учун омадли бошланди. 5-дақиқада меҳмонлар дарвозабонининг хатосидан кейин Аброр Раҳмонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 10-дақиқада Дилшод Баратов рақиб дарвозасини ишғол этганди. Аммо ҳакамлар футболчимизни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди.
23-дақиқада икинчи голни уришга яқинлашгандик. Аммо сўнгги паллада Никита Шквирин маҳорат кўрсатди.
26-дақиқада Ойбек Рустамовнинг ўта кучли зарбасини меҳмонлар посбони қайинчилик билан қайтариб қолди.
Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида интиҳо топди.
Иккинчи таймни меҳмонлар бироз фаол тарзда бошлашди. Навоийликлар тайм бошида катта куч билан ҳужумга ташланишди. Аммо ҳар сафар уларга омад етишмади.
62-дақиқада Бахтиёр Абдубаннонов жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Тўп бироз ноаниқ кўриниш олди. 65-дақиқада Абдубаннонов ниятига етди. 8-рақамли футболчимиз меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
73-дақиқа вакилларимиз ажойиб комбинация ташкил этишди. Сўнгги паллада Аброр Раҳмоновга аниқлик етишмади. Унинг зарбасини “Қизилқум” посбони ушлаб олди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа кетма-кет ҳужумлар ташкил этганига қарамай, учрашув якунига қадар 2:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди. Натижада ўринбосарларимиз мавсумдаги иккинчи ғалабани қўлга киритишди.
3-турдан кейин Муҳсин Низомиддинов шогирдларининг очколари сони еттитага етди.
Ёшлар лигаси
3-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Равшан Копадзе, Қаҳрамон Собиров, Санжар Раҳмонов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Голлар: Аброр Раҳмонов-5, Бахтиёр Абдубаннонов-65.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Ойбек Рустамов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов (17. Иброҳим Усмонов-83), 10. Аброр Раҳмонов (26. Рамзбек Исақов-84), 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Дилшод Баратов (11. Иброҳим Мухторов-86), 22. Достон Мелиқўзиев (4. Маъмур Раҳимов-88), 23. Исмоил Охунжонов, 24. Руслан Мелезиддинов (70. Мўмин Содиқжонов-89), 28. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов (19. Иброҳим Аҳмаджонов-85).
Захира: 13. Никита Рибкин.
“Қизилқум”: 1. Никита Шквирин, 8. Сардор Жаҳонов, 9. Орзу Раззоқов, 11. Бобур Мамиров (75. Эсожон Фозилов-68), 17. Мустафо Раҳматов, 18. Самандар Шодмонов (14. Андрей Деркач-63), 25. Аҳлиддин Файзиев, 55. Миржалол Қосимов, 84. Виктор Григорьев, 86. Рамис Бегишев, 99. Бобур Искандаров.