18.03.2017
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
Бугун чиройли томошабоп ўйин бўлди. Бугун ўйинга ташриф буюрган футбол мухлислари чиройли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳар икки жамоа ҳам шиддатли футбол намойиш этишди. Бугун кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Бу футбол. “Қизилқум” клубига омад тилайман. Жамоамиз ўйини ҳали олдинда десам адашмаган бўламан. Тажрибали ўйинчиларимиз секин-аста ўз формаларига кириб бормоқдалар. Ғалабали ўйинларимиз ҳали олдинда.