20.03.2017
Кеча Ўзбекистон Кубоги баҳсларига старт берилди. Маълумки, жамоамизнинг кубокдаги биринчи рақиби саралаш учрашувидан кейин аниқланарди. Кеча бўлиб ўтган “Ғаллакор-Барса” (Ғаллаорол) – “Сурхон” (Термиз) учрашувида термизликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва 1/16 финалга йўл олишди.
Ушбу босқичда вакилларимиз айнан биринчи лиганинг янги аъзоси – “Сурхон” жамоаси билан куч синашишади. Мазкур учрашув 25 март куни Термиз шаҳрида ўтказилади.
Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳам жамоамизга омад тилаб қоламиз.