НАВРЎЗ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

21.03.2017

Бугун 21 март юртимизда Наврўз байрами шу мносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари номидан баарча юртдошларимизни бунёдкорлик, бирдамлик ва ризқ-рўз байрами билан чин дилдан табриклаймиз.

Шу кунларда атрофда ажиб манзаралар барқ уриб, табиат уйғонмоқда. Баҳор ҳавосидан қалбларга тароват, илиқлик югурмоқда. Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади. Асрлар тарихига эга бу байрам томошаларида халқимизнинг қадимий урф-одатлари, миллий анъаналаримиз, турфа маросимлар намойиш этилади, қайта тикланиб, янгича тус олади. Шу тариқа миллий меросларимиз авлодлар қалбига синга боради.

Наврўз байрами жуда қадимий байрам саналади. Мутахассисларнинг фикрича, байрамнинг тарихи қарийб 4-4,5 минг йиллик, деган тахминлар мавжуд. Бунга муайян асослар ҳам бор. X аср тарихчиси Абу Бакр Наршахий “Бухоро тарихи” китобида Сиёвуш ҳақида қўшиқлар тўғрисида сўзлар экан, бунга 3 минг йиллар бўлган, деган фикрни билдиради.

Мустақилликкача Наврўз умумхалқ байрами эмас, балки жуда тор доирада, оилавий шароитда нишонланадиган байрам сифатида нишонланарди. 1980 йилларнинг ўрталарига келиб эса, бу ҳам бутунлай тақиқланди. Ҳатто Наврўз байрамини Навбаҳор байрамига алмаштириш керак, қабилидаги таклифлар олға сурилди.

1990 йилдан буён Наврўз мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида тантана қилиб келинади. Наврўз байрами тикланиши билан қадимий урф-одатларимиз, маросимларимиз қайта кўз очди.

Наврўз байрамининг асосий қисми томоша ҳисобланади. Бизда қадимдан “Майдон томошаси” деган тушунча бор. Яъни, махсус тайёрланган саҳналарда эмас, далаларда қизиқчилар, халқ театри вакиллари, дорбозлар, аскиячилар, халқ ансамбллари чиқишлари бўлганки, буни “Майдон томошаси” деб айтилган. Ана шундай кенг майдон томошаларидаги қадимий урф-одатлар, ҳаракатлар Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан тикланди.

Масалан, халқимизда қадимдан ковуш рақси бўлган. Шу рақс қайсидир бир қишлоқларимизда сақланиб қолган экан ва бугунги кунда Наврўз байрами дастурига киритилди. Бу каби қайта тикланган қўшиқлар, рақслар, лапарлар аллақанча. Ва шу муносабат билан мамлакатимизда фольклор-этнографик ансамбллар кенг қулоч ёйди. Ҳозирда нафақат ҳар бир вилоятда, балки ҳар бир туманда, қишлоқларимизда ҳам фольклор-этнографик ансамбллар мавжуд. Уларнинг репертуарларида асосан Наврўз билан боғлиқ урф-одатлар, қўшиқ ва лапарлар ўзининг саҳнавий талқинини топмоқда. Биргина мисол — келин салом. Саҳнада сиз кўрганингиз келин салом реал ҳаётда, турмушдаги келин саломдан фарқланади. Демак, турмушда бўладиган келин саломнинг саҳнавий талқини яратилган. Бу саҳнавий кўринишларда ўша анъаналардаги асосий ҳолатлар сақланиб қолинди. Булар сирасига қўш ҳайдашда, хирмон совуришда, ҳунармандчиликда айтиладиган ўнлаб қўшиқларни киритиш мумкин. Улар барчаси Наврўз байрамида талқин этилмоқда. Бу маданий ҳаётимиздаги улкан воқеалардан ҳисобланади.

ed692b0678

Маълумки, мустақиллик йилларида Наврўз умумжаҳон байрами сифатида тан олинди. 2009 йилда ЮНЕСКО томонидан Наврўз инсониятнинг номоддий маданият мероси рўйхатига киритилди. Бу фахрли ҳодиса юртимизда халқимиз маданий-маърифий меросига қаратилаётган юксак эътибор нишонасидир.

Наврўз байрами элимизда ободлик, тинчлик-тотувлик, миллатларо аҳиллик, бағрикенглик рамзи, қалбларимизда эзгулик уйғотадиган ҳақиқий шарқона байрам бўлиб қолаверади.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО