23.03.2017
Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.
Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ушбу йиғинга «Қўқон-1912» асосий таркибининг икки вакили – Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоровлар таклиф этилишган.
Ёшлар терма жамоаси билан Қатарга жўнаб кетган футболчиларимиз 25 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Сурхон»га қарши баҳсни ўтказиб юборишади. 28 март куни клубимиз ихтиёрига келиб қўшилиши кутилаётган ушбу ўйинчилар 31 март куни бўлиб ўтадиган вилояти дербиси – “Нефтчи”га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушишлари мумкин.
Такидлаш жоизки, ушбу ўқув-машғулот йиғини Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.