НИМЧОРАК ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИК

25.03.2017

Жамоамиз Ўзбекистон кубогида муваффақиятли старт олди. 1/16 финал доирасида Термизда “Сурхон” клубига қарши майдонга тушган вакилларимиз майдон эгаларини  мағлубиятга учратишди.

Футболчиларимиз ўйинни анча фаол бошлашди. Дастлабки дақиқалардан олдинга ташланган футболчиалримиз 22-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ўйинда ҳисобни очиш Носир Отақўзиевга насиб этди. Аутдан ташланган тўпни Отақўзиев боши билан мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди.

26-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучли, лекин бироз юқоридан кетди.

30-дақиқада Суҳроб Бердиев чап қанотдан ажойиб рейд уюштириб, зарба йўллади. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида мезбонлар дарвозамиз томон дастлабки аниқ зарбани йўллашди. Рибкин бу вазиятда бехато ҳаракат қилди.

Биринчи тайм шу ҳисобда якун топди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашганига қарамай, гол киритиш футболчиларимизга насиб этди. 58-дақиқада қарши ҳужумдан сўнг Отақўзиев тўпни дарвозабонни устидан ошириб парашют усулида иккинчи голни киритди.

79-дақиқада майдон эгалари ҳисобни қисқартириш учун қулай имкониятга эга бўлишганди. Рибкин жамоамизни яққол голдан сақлаб қолди. Мезбон футболчи деярли бирга бир вазиятда зарба берган эди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада тўп киритиш учун қатор имкониятлар вужудга келганига қарамай, учрашувдаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Шу тариқа Носир Отақўзиевнинг дубли эвазига Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига йўлланма олдик.

Сурхондарёлик мухлислар катта футболни соғиниб қолишгани учун жамоаларини карнай-сурнай садолари остида қизғин қўллашди.

Айтганча, бугунги баҳсда майдон эгалари сафида – “Қўқон-1912”нинг икки нафар собиқ футболчилари Илҳом Комилов ва Миржалол Қурбоновлар ҳаракат қилишди.

 

Ўзбекистон Кубоги

1/16 финал

«Сурхон» (Термиз) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 0:2 (0:1)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ш. Қамаров (Самарқанд), Н. Муҳаммадиева (Термиз)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
Голлар: Носир Отақўзиев 22, 58.

 “Сурхон”: 35. Шерзод Абдураимов, 3. Илҳом Комилов, 4. Миржалол Қурбонов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 6. Нуриддин Ҳасанов, 9. Низомжон Норов, 10. Сарвар Холматов, 17. Фаррух Ҳайдаров, 21. Акмал Абдураҳмонов, 22. Акбар Муродов, 30. Сайриддин Гаффоров.

Захира: 12. Александр Корнейчук, 2. Убайдулло Халиқулов, 7. Баҳриддин Амонов, 20. Хуршид Юлдашев, 27. Санжар Шомуродов, 33. Сирожиддин Аллаев, 77. Жонибек Кучимов.

 “Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов (25. Иқбол Маликжонов-80),  9. Носир Отақўзиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-78), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (19. Аваз Маматхўжаев-82), 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 85. Руслан Мелезиддинов, 97. Ойбек Рустамов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО