31.03.2017
Сўнгги йилларда бу жамоалар ўртасидаги учрашув кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда ўтмоқда. Аниқроғи, дербиларга хос ўйин гувоҳига айланишмоқда мухлисларимиз. Бу сафарги қарама-қаршилик ҳам олдингисидан фарқ қилгани йўқ. Ҳар икки жамоа ўйин бошидан бугун майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушганини исботлади.
3-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси томон биринчи зарбани беришди. Суҳроб Бердиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
19-дақиқада ҳисобни очишаг эришдик. Қанотдан Суҳроб Бердиев томонидан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
36-дақиқа мезбонлар ижросидаги хавфли вазият гол билан якунланишига бир баҳя қолди. Бурчакдан оширилган тўпни Шерзод Ҳакимов боши билан дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришганди. Бироқ Шерзод Ҳакимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис, гол инобатга олинмади.
Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди.
Кейин эса устунлик майдон эгалари томонига ўтди. 63-дақиқа мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужумини Шерзод Ҳакимов гол билан якунлади. 66-дақиқа Павленконинг зарбасини Ашуров қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб Жалил Кимсанов жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.
78-дақиқада Акрамов-Райевац комбинациясидан кейин Носир Отақўзиев майдон эгалри дарвозасига иккинчи тўпни киритди.
82-дақиқада майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди. Дилёр Эрматов ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.
Қолган дақиқаларда футболчиларимизга омад бироз етишмади. Икки марта мезбонларни дарвоза тусини қутқарди.
Шу тариқа жамоамиз вилоят дербисида ғалаба қозониб, очколари сонини еттига етказиб олишди.
Олий лига
4-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:2 (0:1)
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.
Голлар: Шерзод Ҳакимов – 63. – Филип Райевац 19, Носир Отақўзиев-78.
“Нефтчи”: 1. Ўткир Юсупов, 2. Сергей Концевой, 8. Умид Қодиров, 9. Шерзод Ҳакимов, 11. Аббос Махситалиев, 14. Терентий Луцевич, 15. Ҳусниддин Ғофуров (26. Отабек Исроилов-58), 18. Жавоҳир Расулов (7. Акрам Баҳриддинов-46), 20. Дилёр Эрматов, 27. Никита Павленко (30. Саид Абдужабборов-77), 55. Дмитрий Комаровский.
Захира: 25. Руслан Мантиязов, 5. Ҳамза Каримов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 10. Мўйдин Мамазулумов.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (9. Носир Отақўзиев-76), 11. Андрей Сидоров (97. Ойбек Рустамов-52), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (7. Жамшид Ҳасанов-60), 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 8. Собир Ҳамидов, 85. Руслан Мелзиддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.