02.04.2017
Сhampionat.asia сайти ўз одатига кўра, тур рамзий терма жамоасини тақдим этди. 4-турнинг рамзий терма жамоасидан бу сафар ҳам легионер ҳужумчимиз Филип Райевац ўрин олди.
“Қўқон-1912” ҳужумчиси Филип Райевац бу мавсум учинчи марта рамзий терма жамоага кирди ва бу борада ҳозирча рекордчи бўлиб турибди. Легионер ҳужумчи кетма-кет голлар уриб жамоасининг ғалабаларига ҳисса қўшмоқда. Фарғонада “Нефтчи”ни мағлуб этишда ҳам Райевацнинг урган голи ёрдам берди, деб таъриф беришган сайт ходимлари сербиялик футболчи ҳақида.
Championat.asia сайти талқинига кўра 4-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон:
Асилбек Омонов “Навбаҳор”
Ҳимоячилар:
Жаҳонгир Меҳмонов “Навбаҳор” (Бу мавсум 2-марта рамзий терма жамоада)
Искандар Шойқулов “Машъал”
Сардор Қаҳҳоров “Обод” (2)
Ярим ҳимоячилар:
Дилмурод Каримов “Металлург”
Икром Алибоев “Локомотив”
Ойбек Қиличев “Навбаҳор”
Ивор Вейцер “Бухоро”
Ҳужумчилар:
Ҳумоюн Муртазоев “Машъал”
Филип Райевац “Қўқон-1912” (3)
Драган Черан “Насаф”