06.04.2017
Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан олдинга интилган ўринбосарларимиз 3-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аброр Раҳмоновнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси ўз дарвозасига киритиб қўйишига озгина қолди.
8-дақиқа Жамшид Ҳасанов қанотдан жарима майдончасига оширган тўпига шериклари етиб кела олишмади. Акс ҳолда рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келиши мумкин эди.
24-дақиқа Жамшид Ҳасановнинг жаримадан тепган тўпи хавфли кўриниш олди. 31-дақиқа жарима майдончаси олдида юзага келган пала-партишликдан сўнг, тўп Иброҳим Мухторовга келиб тушди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 33-дақиқада Ҳасанов-Маматхўжаев-Мелиқўзиев комбинацияси чиройли чиқди. Достон сўнгги зарабани беришда адашди.
38-дақиқада “Динамо” дарвозаси олдида яна бир таҳликали вазият вужудга келди. Дарко Гожковичнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.
42-дақиқада ҳисобни очишга жуда яқинлашдик. Бурчак тўпидан кейин жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Дарко Гожковичнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи тайм ҳам ўринбосарларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 55-дақиқа Достон Мелиқўзиевда яна бир хавфли вазият. Зарба бироз ноаниқ кетди.
60-дақиқа Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончасида ичида юзага келган пала-партишликдан фойдаланиб, ҳисобни очди.
69-дақиқа меҳмонлар устози Сайфулло Шарипов ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Натижада самарқандликлар мураббийи ўйиннинг қолган қисмини мухлислар орасида томоша қиладиган бўлди.
Қолган дақиқаларда футболчиларимизда гол уришга имкониятга эга бўлишларига қарамай, ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Натижада ўринбосарларимиз тўплаган очколар сони 10 тага етди.
Ёшлар лигаси
5-тур
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Равшан Копадзе, Санжар Раҳмонов, Қаҳрамон Собиров.
Назоратчи: Радик Серазетдинов.
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов-60,
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 5. Дарко Гожкович, 6. Иброҳим Мухторов (75. Маъмур Раҳимов-46), 7. Жамшид Ҳасанов (9. Иброҳим Усмонов-85), 10. Аброр Раҳмонов (25. Рамзбек Исақов-84), 19. Достон Мелиқўзиев (55. Дадахон Сулаймонов-84), 29. Иқбол Маликжонов (20. Мўмин Содиқжонов-90), 70.Бахтиёр Абдубаннонов (15. Иброҳим Аҳмаджонов-73), 90. Авазхон Маматхўжаев, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 12. Азиз Ашуров.
“Динамо”: 46. Рустам Тоштурдиев, 4. Ҳаким Аламхонов (6. Шаҳзод Саитов-66), 8. Тимур Эргашев (33. Дамир Темиров-46) 12. Искандар Холмурзаев, 15. Лазиз Нуриддинов, 17. Умид Ражабов, 18. Анвар Муродов, 22. Тимур Файзуллаев, 42. Фазлиддин Юлдашев (95. Асадбек Толипов-77), 55. Саиджамол Давлатжонов, 70. Орзумурод Аҳмедов (16. Жасур Ашуров-71).
Захира: 35. Алижон Алмуҳаммедов, 28. Далер Олмосжонов, 95. Асадбек Толипов.