09.04.2017
6-7 апрель кунлари олий лигада 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра championat.asia сайти ходимлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.
Бу сафар рамзий терма жамоадан “Динамо”га қарши учрашувда ҳисобни очган тажрибали Носир Отақўзиев ўрин олди.
– “Қўқон-1912” ўз майдонида март ойини сенсацион ўтказган “Динамо”дан устун келди. Қўқонликлар ҳужумчиси Филип Райевац кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам гол урди. Бироқ бешинчи тур рамзий терма жамоасига уни эмас Носир Отақўзиевни танлашга қарор қилдик. Сабаби тажрибали Отақўзиев учрашувдаги ҳисобни очди ва анчагина фаол ўйнади, деб ёзади сайт ходимлари Носир Отақўзиевга берилган таърифда.
Championat.asia талқинига кўра 5-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон
Элдор Тожибоев “Шўртан”
Ҳимоячилар
Ҳасанбой Эргашев “Навбаҳор”
Шавкат Муллажонов “Олмалиқ”
Умар Эшмуродов “Шўртан”
Шукурали Пўлатов “Қизилқум”
Ярим ҳимоячилар
Санжар Рашидов “Сўғдиёна”
Илҳом Юнусов “Қизилқум” (Бу мавсум 2-марта рамзий терма жамоада)
Шерзод Каримов “Пахтакор”
Ивор Вейцер “Бухоро” (2)
Ҳужумчилар
Камолиддин Мурзоев “Олмалиқ”
Носир Отақўзиев “Қўқон-1912”