10.04.2017
“Динамо”га қарши кечган баҳсда ғалаба қозонган футболчиларимизга икки кунлик таътил берилган эди. Бугун ушбу кичик таътил якунига етди ва “Машъал”га қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик бошланади. Жамоамиз бугундан Чирчиқ шаҳрида машғулотларни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз 6-турни сафарда Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказишади. Мазкур учрашув 14 апрель жума куни бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувда ҳам футболчиларимизга омад тилаб қоламиз.