СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРДА ҒАЛАБА ҚЎЛДАН БОЙ БЕРИЛДИ

14.04.2017

Мезбонлар учрашувини  ҳужумкор  руҳда бошлашди. 9-дақиқада муборакликлар хавфли ҳужум ташкил этишди. Аммо Зоҳир Қўзибоевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. 11-дақиқада олдинга интилган футболчиларимиз хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Райевацнинг зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди.

Вакилларимиз фаоллашишди. Акмал Холмуродовнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди. Дарвозабон ўз ўрнида.

26-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвобон эгаллаб олди.

Жамшид Ҳасанов ўнг қанотдан яхши рейд қилди. Уни қўллайдиган футболчи бўлмади. Натижада вазият қўлдан чиқарилди.

30-дақиқада ҳисобни очиш учун жуда қулай имкониятга эга бўлдик. Отқўзиевнинг зарбасидан сўнг дарвоза устуни мезбонларни голдан сақлаб қолди.

Орадан бироз ўтиб мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо Никита Рибкин ўз маҳоратини намойиш этди.

Биринчи бўлимда ҳисобни очиш ҳеч бир жамоага насиб этмади.

Танаффусдан кейин вакилларимиз ҳужумга зўр беришди. 57-дақиқада Ҳасанов – Райевац комбинацияси яхши ўйланган эди. Филип бироз кеч қолди. 64-дақиқа Райевац яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди аммо у офсайдда экан. Акс ҳолда дарвозабон билан бирга-бир қолиб кетарди.  72-дақиқада майдон эгалари Райевацга нисбатан қоида бузишди.

75-дақиқа Акмал Холмуродов учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Чап қанотдан йўлланган жарима зарбасидан сўнг Акмал Холмуродов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

80-дақиқада икки марта кетма-кет хавфли зарбаларни Никита Рибкин бартараф этди. 82-дақиқада 82-дақиқада мезбонларнинг хужуми ўта хавфли тус олди. Вакилларимиз олдинга ўтишган эди. Қарши ҳужумда “Машъал” яхши ўйнади.

Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган пайтда майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Хумоюн Муртазоев гол муаллифи бўлди.

Шу тариқа жанговор руҳда ўтган учрашув дуранг натижа билан интиҳо топди ва жамоамизнинг очколари 11 тага етди.

 

Олий лига

6-тур.
«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент).

Голлар: Хумоюн Муртазоев – 89. – Акмал Холмуродов-75.
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

«Машъал»: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шайқулов, 3. Сардор Раҳмонов, 8. Мирзакамол Камолов (6. Сардор Абдураимов-62), 10. Хумоюн Муртазоев, 13. Шахзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов (С), 19. Зоҳир Қўзибоев, 22. Бобур Қосимов (23. Кенжа Тўраев-61), 44. Асилбек Бегимқулов, 77. Абдуллоҳ Олимов.
Захира: 30. Ботир Носиров, 16. Марадона Сафаров, 31. Игорь Тиманюк, 55. Аваз Агалиев, 63. Умид Шарипов.
«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (С), 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (24. Иброҳим Раҳимов-46), 97. Ойбек Рустамов (10. Жавоҳир Сидиқов-34), 99. Филип Райевац (17. Аваз Маматхўжаев-84).
Захира: 12. Азиз Ашуров, 11. Андрей Сидоров,  19. Суҳроб Бердиев, 25. Иқбол Маликжонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО