21.04.2017
Учрашувни меҳмонлар фаол тарзда бошланшди. 4-дақиқада бекободликлар хавфли ҳужум ташкил этишди. Якуний зарбага аниқлик етишмади. 15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Жарима майдончаси ичида “Металлург” футболчисининг боши билан берган зарбасини дарвозабонимиз қайтариб қолди. Бу вазиятда Ислом Абдуллаевнинг ажойиб ҳаракатини эътироф этиш лозим.
22-дақиқада Маъмур Раҳимовнинг жаримадан тепган тўпини бекободликлар посбони қийинчилик билан бартараф этди.
27-дақиқа меҳмонлар жарима тўпини тепишди. Ислом Абдуллаев тўпни қайтарди. Қайтган тўпни “Металлург” футболчиси дарвозага аниқ йўллади. Бироқ Бобоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади.
35-дақиқада бекободликларнинг ҳужуми хавфли кўриниш олди. Улуғбек Худоёровнинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
41-дақиқа учрашувда ҳисоб очилди. Алишер Зиёвуддинов жарима майдончасига оширилган тўпни боши билан уриб дарвозамизни ишғол этди.
56-дақиқа Достон Мелиқўзиев катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб келди. Бир нечта рақибларни алдаб тўпни шеригига оширди. Бироқ Иқбол Маликжоновнинг зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди.
74-дақиқа вакилларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишганди. Аммо ҳакамлар ушбу вазиятда қоида бўзилди деб топишди. Натижада ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Бош ҳакам аввалига майдон марказига ишора қилди. Бироз ўтиб ёрдамчи ҳакам байроқчасини кутариб турганини кўргач, голни бекор қилди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган пайтда Дониёр Тўлашев ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа ўринбосарларимиз мавсумдаги иккинчи дурангга эришди.
Ёшлар лигаси
7-тур
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 1:1 (0:1)
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Шохрух Аъзамов, Равшан Кападзе, Қаҳрамон Собиров.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Голлар: Дониёр Тўлашев-89. – Алишер Зиёвуддинов-41.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 8. Бахтиёр Абдубаннонов (23. Шаҳзод Эргашев-54), 10. Иброҳим Мухторов (7. Рамзбек Исақов-46), 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 18. Дилшод Баратов (11. Аброр Ҳошимов-79), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 24. Маъмур Раҳимов (6. Ҳасан Нурматов-61), 26. Мўмин Содиқжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 70. Иброҳим Усмонов (19. Достон Мелиқўзиев-46).
Захира: 13. Никита Рибкин, 28. Муҳсин Баратов.
“Металлург”: 35. Акобир Қаюмов, 3. Асомиддин Абдураҳмонов 5. Камрон Кападзе, 6. Фарҳод Намозов (22. Муҳаммаджон Султонов-77), 7. Улуғбек Худоёров, 11. Арслон Султонов (15.Зухрилло Бобоев-21, (88. Муҳаммадазам Нурматов-90), 17. Умид Раҳимов (77. Зокир Аҳмаджонов-71), 19. Аброр Тошқўзиев, 20. Алишер Зиёвуддинов, 21. Аъзамжон Саминжонов, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.