24.04.2017
Олий лигада 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу турда ҳам мухлислар кутилмаган натижалар гувоҳига айланишди.
Одатга кўра, тур ўйинлари поёнига етгач, учрашувнинг энг яхши футболчилари маълум қилинди. Шанба куни Қўқонаги “Марказий” ўйингоҳида ўтказилган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашувида Суҳроб Бердиев ва Зоҳид Абдуллаевлар энг яхши ўйинчи деб тан олинишди.
Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма
Олий лига
7-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод) – 3:0.
Қўқон. 8628 томошабин.
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент)– 8.7, Н. Рўзимов (Тошкент) – 8.4, С. Еремеев (Тошкент), – 8.5 А. Рубаков (Тошкент)- 9.
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов
Голлар: С. Бердиев (10, 54, 75).
Огоҳлантиришлар: Ф. Райевац (45), А. Сидоров (81) – А. Нўъмонов (28), И. Қобилов (45), Д. Турсунов (45).
Четлатиш: И. Қобилов (45+3, иккинчи огоҳлантириш).
Энг яхши ўйинчилар: С. Бердиев. – З. Абдуллаев.