25.04.2017
20-22 апрель кунлари олий лигада 7-тур баҳслари бўлиб ўтди. Учрашувлар якунига етгач, Сhampionat.asia сайти ходимлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.
Бу сафарги рамзий терма жамоадан “Қўқон-1912” вакили Суҳроб Бердиев ҳам ўрин эгаллади.
“Қўқон-1912” вакили Суҳроб Бердиев тур қаҳрамони бўлди десак янглишмаймиз. Сабаби Бердиев “Металлург” билан учрашувда бу мавсумда олий лигада хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди, деб таъриф берилган футболчимизга.
Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 7-тури рамзий терма жамоаси
Дарвозабон
Абдумавлон Абдужалилов “Нефтчи”
Ҳимоячилар
Владимир Баенко “Бухоро”
Шерали Жўраев “Қизилқум”
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров “Олмалиқ”
Ярим ҳимоячилар
Жавоҳир Қаҳрамонов “Динамо”
Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”
Ойбек Қиличев “Навбаҳор”
Зафар Тўраев “Машъал”
Икром Алибоев “Локомотив”
Ҳужумчилар
Марат Бикмаев “Локомотив”
Драган Черан “Насаф”
Манба: championat.asia