12.05.2017
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди..
“Ўйин ҳақиқий дербига хос бўлди. Асабийлашишлар кузатилди. Иккала жамоа ҳам ютқазишни истамади. Биринчи таймда мезбонлар ғалаба қозонишди. Танаффусда икки ўзгаришни амалга ошириб уч ҳужумчи билан ўйнай бошладик. Бу ўз самарасини берди. Мухлисларимизга раҳмат айтмоқиман. Улар ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб туришибди.
Жавоҳир Сидиқов ижарага олганмиз. “Пахтакор” уни исталган пайтда қайтариб олиши мумкин. Агар шундай бўлса биз учун катта йўқотиш бўлади. Чунки, Жавоҳир жамоамизнинг етакчиларидан биридир.