Нўъмон Ҳасанов: “Ғалабани қўлдан бой берганимиз аламли бўлди”

17.05.2017

“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида жамоамиз мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

  • Ўйин чиройли ва томошабоп бўлди. Дуранг ўйнаган бўлсак-да, икки очкони йўқотдик деб ўйлайман. Бугун ютишимиз лозим эди. Аммо рақибимизнинг номдор эканлигини ҳам унутмаслик керак. Мамлакатмизнинг энг кучли жамоаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Ғалабани қўлдан бой берганимиз аламли бўлди.
  • Жамоа бугун ўзига хос рекорд қайд этди. 1998 йилда қўқонликлар қаторасига тўққизта учрашувда мағлубиятга учрашмаган эди. Бу ҳақида билармидингиз?
  • Йўқ. Бу ҳақида энди эшитиб турибман. Бир нарсани айтишим мумкинки, ҳар бир мураббий доимо жамоасининг ғалабаси ҳақида ўйлайди. Мен ҳам ҳамиша яхши натижа қайд этишни истайман. Кези келганда, бизни стадионда тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО