27.05.2017
Кеча жамоамиз қўқонлик футбол мухлисларига ҳақиқий футбол спектаклини тақдим этди. Футболчиларимиз “Бухоро”га қарши кечган баҳсни ҳужумкор руҳда ўтказишди. Агар вазиятларнинг ярмидан фойдаланганимида ҳам ҳисоб тамоман бошақа бўлар эди. Шундай бўлса-да, биринчи бўлимда киритилган икки гол эвазига “Бухоро” 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.
Қуйида кечаги учрашувга бағишланган фотомақола билан танишинг:
Дарко Гожкович кечаги ўйинни томошабин сифатда кузатишга мажбур бўлди. Боиси “карточка”лар сонни тўрттга етканди. У ҳам учрашувни катта ҳаяжон билан кузатиб борди.
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.
Ўйинни ким бошлаб беришга ойдинлик киритилмоқда.
Учрашув ҳакамлари ва сардорлар!
Биз бир жамоамиз – айнан мана шу шоир остида бирлашган жамоамиз рақиблардан устун келишмоқда.
Бу эса бухороликлар
Ўйиндан олдинги ажойиб совға.
Буни эса асли қўқонлик бўлган Бахтиёр Ашурматовга аталган гул.
Учрашув аввалида мухлислар мана шундай ҳисоб қайд этилишини жуда исташганди. Агар вазиятлардан оқилона фойдаланилганда шундай бўларди. Лекин мухлисларнинг кайфияти ёмон эмас. Қўқонда байрам давом этади.
Суҳроб Бердиев ўйиндан олдин гол уришга ваъда берганди, у ваъдасининг устидан чиқди. Кейинги учрашувларда ҳам унга омад тилаб қоламиз.
Изоҳга ҳожат йўқ.
Учрашувнинг 11-дақиқасида ҳисоб очилди. Голга жамоамиз сардори Носир Отақўзиев ҳаммуаллифлик қилди.
Жарима тўпи тепишдан олдин. Тўпнинг олдида Мурод Холмуҳаммедов борар экан мухлислар голдан умид қилишади.
Мана ўша кутилган зарба ва гол. 2-гол Мурод Ҳолмуҳаммедовдан ! Отангга раҳмат Муроджон !
Айтганча, Муроджонни дадаси шу ердалар . Рахмат сизга окахон!
Мухлислар меҳрини қозониш осон иш эмас. Биз хам сизларга ишонамиз, сизлар билан фахрланамиз азиз мухлисларимиз!
Ҳа бу ўша, ўзимизнинг “Месси”. Жавоҳир Сидиқов ҳар доимгидек учрашувни юқори савияда ўтказа олди.
Бу йигитча келажакда “Месси”данам зўр бўлсин!
Беллашув мана шундай шиддатли курашлар остида кечди.
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 2:1. Учрашув бугун Фарғона тв орқали кўрсатилади. Эфир вақтини хабар қиламиз.
Жалил Кимсанов борми, демак Нагаев дарвозамизга яқинлаша олмайди.
Рақибларидан ўта олмагач, Нагаев ҳакам билан кўп бора тортишди. Унинг “қизил” олишига сал қолди.
Яна бир етакчимиз – Баҳодир Акрамов бухороликларни шошириб қўймоқда.
Жамшид Ҳасанов ҳам анча фаол.
Иккинчи қаватдаги курашларда доимгидек биз ғолибмиз.
Ҳимоядаги яна бир қурғонимиз – Акмал Холмуродов.
Азиз Ашуров учрашувни аъло даражада ўтказди. Унинг сейвлари ғалабага омил бўлди.
Мухлисларга қувончли онларни тақдим этаётган инсон – бош мураббиймиз Нўъмон Ҳасанов.
Улуғбек Бақоев шогирдларининг ўйинидан қониққанини айтиб ўтди.
“Кафу” ҳам мухлисларда яхши таассурот қолдирди.
Филип Райевац фаол ўйнади. Аммо яна майдонни голсиз тарк этди.
Қарор қатъий шикоятга ўрин йўқ.
Қўқонда яна бир байрам. Нурга тўлгандек олам!
Мағлубиятсиз серия давом этади, Давом этаверсин…
Ушбу мавсумда Ҳасан Рўзиев бошқарган иккинчи ўйинда ҳам вакилларимиз ғалаба қозонишди.