28.05.2017
Ўзбекистон чемпионатида 12-тур ўйинлари якунига етди. Энди ФИФА кунлари муносабати билан Олий лигада кичик танаффус эълон қилинди. 12-тур учрашувлари ҳам қизиқарли тарзда кечганини айтиш жоиз. Жамоамиз ушбу турда ҳам мухлисларни хурсанд этган ҳолда ғалаба қозонди.
Одатга кўра, учрашувлар якунлангач, энг яхши ўйинчилар маълум қилинди. “Қўқон-1912” – “Бухоро” баҳсининг энг яхши ўйинчилари сифатида Жавоҳир Сидиқов ва Санъат Шиховлар эътироф этилди.
Ҳакамлар ҳужатидан кўчирма
Олий лига
12-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:1 (2:0)
Қўқон. 6482 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент) – 8,5, О. Абдувасилов (Тошкент) – 8,5, С. Шоюсупов (Тошкент) – 8,5, Ш. Насибуллаев (Наманган) – 8.
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Голлар: С. Бердиев (11), М. Холмуҳаммедов (35) – А. Тўраев (79).
Огоҳлантиришлар: Ж. Сидиқов (38), А. Ашуров (90 + 2) – Э. Равшанов (22), Б. Омонов (45 + 1), К. Пасичник (48), И. Нагаев (55).
Энг яхши ўйинчилар: Ж. Сидиқов – С. Шихов.