Сhampionat.asia талқинига май ойининг энг яхши футболчиси деб “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов тан олинди.
“Қўқон-1912” олдинги ойда олий лигада умуман мағлубиятга учрагани йўқ (1та ғалаба ва 3та дуранг). Жамоа ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедовнинг қўқонликларнинг ижобий натижалар қўлга киритишида хиссаси катта бўлди. Тажрибали футболчи ҳимоя марказида рақибларнинг ҳужумларини қайтаришда ва кези келганда ҳужумларга ўтиб голлар уришга эришди.
Холмуҳаммедов “Навбаҳор” билан ўйинда сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб жамоасига бир очко тақдим этганди. “Бухоро” билан учрашувда эса унинг урган голи якунда жамосига ғалаба келтирди.
Май ойида олий лигада Марат Бикмаев “Локомотив”, Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”, Хуршид Ходжаев “Олмалиқ” ва Жалолиддин Машарипов “Локомотив” каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.
Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада “Қўқон-1912” ҳужумчиси
Филип Райевац, апрель ойида “Локомотив” вакили
Марат Бикмаев энг яхши деб тан олинганди.