19.06.2017
20 июнь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида Олий лига 14-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда навбатдаги рақиб билан бўлган ўйинлардаги статистик маълумотларга назар ташлаймиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар Олий лига доирасида 20 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 10 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Олтита ўйинда қўқонликлар қўли баланд келган. Тўртта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 33-23, “Сўғдиёна” фойдасига.
Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 34 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 22 очкони ташкил этади.
Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:
16.06.2016
Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:2 (0:1)
05.11.2015
Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:3 (0:2)
11.05.2002
Қўқон -1912 – Сўғдиёна – 1:0 (1:0)
12.09.2000
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 3:1 (0:1)
30.04.1999
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:1 (2:1)
21.06.1998
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 4:2
31.05.1995
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0
27.04.1994
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:2
02.05.1993
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 0:0
27.05.1992
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0 (0:0)
Факт: Қўқонда бўлиб ўтган учрашувларнинг олтитасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Икки марта дуранг натижаси қайд этилган.
Ҳакамлар
14-тур доирасидаги “Сўғдиёна” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинини Дмитритй Пислегин бошчилигидаги хакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.
Олий лига
14-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Серазетдинов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин