20.06.2017
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.
-Аввало, футболчилар, журналистлар ва мухлисларни яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклайман. Бугунги ўйин ишқибозларда яхши таассурот қолдирди, деб ўйлайман. Ўйин ҳақиқий жанговор руҳда ўтди. Эҳтиросларга бой бўлган ўйин бўлди. Бугунги учрашувга биз ҳам жиддий тайёрлангандик. Сўнгги йилларда “Сўғдиёна” қўқонликлар учун ноқулай рақиб саналиб келаётганди. Бугун қўқонликлар нохуш анъанага чек қўйишди.
Мана шундай учрашувларнинг кўпайиши чемпионатимиз савиясини ошишига хизмат қилади.