21.06.2017
Бугун жамоамизнинг Сербиялик легионер ҳужумчиси Филип Райевацнинг туғилган куни. Мухлисларнинг ёқимтой футболчиси бугун 25 ёшни қарши олмоқда. Райевац қисқа муддатда жамоамизнинг ютуқларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди. Мухлислар эса унинг кўрсатаётган ўйинларидан ва ураётган голларидан олам-олам завқ олмоқдалар.
Жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футболчилар ҳамда мухлисларимиз номидан Филип Райевацни таваллуд айёми билан табриклаймиз !