22.06.2017
20 июнь куни Қўқонда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин ҳар икки жамоа устозлари анъанага мувофиқ энг яхши ўйинчиларни маълум қилишди. Шундай қилиб, 3:2 ҳисобида якунига етган баҳсда Мурод Холмуҳаммедов ва Сардор Эминовлар энг яхши ўйинчилар деб тан олинди.
Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма
Олий лига
14-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 3:2 (3:0)
Қўқон 5551 томошабин.
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,5, А. Цапенко (Тошкент вил.) – 8,5, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 9,0, И. Гармашов (Тошкент) – 9
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Голлар: М. Холмуҳаммедов (15, пенальти), С. Бердиев (24), Ф. Райевац (45+1) – С. Эминов (55, пенальти), С. Рашидов (76).
Амалга оширилмаган пенальти: 37-дақиқа С. Рашидов.
Огоҳлантиришлар: Н. Рибкин (54) – С. Жўраев (19), С. Қулматов (56).
Четлатишлар: С. Қулматов (83), С. Рашидов (83).
Энг яхши ўйинчилар: М. Холмуҳаммедов – С. Эминов.