25.06.2017
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ҳужумчиси Андрей Сидоровнинг туғилган куни. Андрей бугун 22 ёшни қарши олмоқда.
Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоасига номзод бўлган ушбу ёш ҳужумчимизни “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” стадион ходимлари номидан чин юракдан табриклаймиз. Унинг футболдаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.