26.06.2017
Аввало, муборак Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин. Мустақилликнинг ҳар бир лаҳзаси эл-улусга софлик, ризқу баракот ато этмоқдаки бундан қалблар шод. Озод ва обод Ўзбекистон дунё ҳамжамияти ўртасида кундан кунга обрў-нуфузининг юксалиб бораётгани билан шуҳрат қозонмоқда.
Бугунги гўзал ибодатларимиз, байрамларимизнинг шак-шубҳасиз, мамлакатимиздаги тинчлик-хотиржамлик билан дахлдордир.
Рамазон ҳайити биз мўмин-мусулмонларнинг энг гўзал байрамларимиздан биридир. Бу байрам кунида борган жойимизга фақат байрамона руҳиятни бағишлаб, яна бир улкан савобга дохил бўлишимиз даркор.
“Қўқон-1912” жамоаси мамлакатимиз аҳлини Рамазон ҳайити билан чин дилдан муборакбод этади.
Шу ўринда, юртдошларимизни Ватанимиз тинчлигини, хотиржамлигини асрашга, мустақиллигимизни қадрлашга чорлаймиз. Яна бир бор Рамазон ҳайити билан бутун ватандошларимизни муборакбод этамиз.