27.06.2017
Бугун, «27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» сифатида мамлакатимзда кенг нишонланади. Очиғини айтиш керак бугунги кунга келиб, ҳаётимизнинг ОАВсиз тасаввур этиб бўлмай қолди.
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизда ушбу соҳани янада эркинлаштириш, миллий журналистикамизни юқори босқичга кўтариш ҳамда фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш мақсадида туб ислоҳотлар амалга оширилди.
Клубимизнинг ўзига хос имиджга эга бўлишида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳам ҳиссаси беқиёс. Айнан уларнинг саъйи-ҳаракатлари туфайли мухлисларимиз жамоамизга оид энг сўнгги маълумотлардан воқиф бўлиб боришмоқда.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубининг барча аъзолари Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб келаётган фидойи касб эгаларига чуқур ҳурмат билдириб – “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан барча телевидения ва радио, нашриёт, журналистика ва матбаа соҳаси ходимларини бугунги касб байрами билан табриклайди!