01.07.2017
Ўзбекистон кубоги, чорак финалидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” (4:1) баҳси якунлангач, дастлаб жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-Аввалом бор Қаршилик мухлисларга мана шундай кўркам стадион муборак бўлсин. Ўйин томошабоп ва чиройли бўлди. Футболчилар ҳам маза қилиб тўп тепишди. Биз икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Дастлабки таймда ёмон ўйин намойиш этмадик, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда ўйинчиларимизда чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Ўзларингизга маълум, биринчи давра охири. “Насаф”ни эса ғалаба билан табриклайман. Иккинчи даврада ҳам мана шундай яхши ўйинлари билан мухлисларини хурсанд қилишини тилайман.
Бугунги ўйинда камчиликлар эмас, оддий хатолар туфайли ютқздик. Биринчи бўлимда “Насаф”га вазият содир этишда имкон бермадик. Иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан оқсадик. Қолаверса, иккинчи голдан кейин футболчиларимизда руҳий тушкунлик ҳам сезила бошланди. Бари-бир ўз майдонида ўйнаётган жамоа кучли ҳаракат қилади. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгариш бўлади. Сидоровни ортга қайтариш бўйича “Пахтакор”дан хат олдик. Рибкин билан Сиддиқовни жамоада олиб қолмоқчимиз.
Албатта бугунги ҳисоб кейинги босқич тақдирини ҳал қилгандек, аммо биз жавоб учрашувини ўз майдонимизда ўтказамиз. Таркибимиз кучаяди. Йигитларимиз Қўқонда доимо бошқача ўйнашади. Биз охиригача курашамиз.
Манба : fcnasaf.uz