05.07.2017
“Интерфутбол” газетаси Олий лига биринчи давраси ҳақидаги айрим маълумотларни тақдим этди. Таҳририят ходимлари ушбу мақолада “Қўқон-1912” жамоаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. Қуйида “Олий лига: кутилган натижа, амалга ошмаган тахмин” мақоласидан парча келтирамиз.
КУТИЛМАГАН ВОҚЕАЛАР
ЕТАКЧИ
«Қўқон-1912» ўтган 2016 йилги мавсумда олий лигада қолиш учун курашганди. Жамоа бошқарувига Нўъмон Ҳасанов келгач, қўқонликлар барқарор ўйин намойиш эта бошлашди ва элитада қолишнинг уддасидан чиқишди. Ўшанда баъзилар шу натижани ҳам анча кутилмаган, деб топишганди. Аммо улар адашган эканлар. «Қўқон-1912» ҳақиқий сенсацион натижаларни бу йилга олиб қўйибди ва мавсум бошидан буён бизни ҳайрон қолдирмоқда. Водийнинг ушбу клуби биринчи даврада қаторасига 11 ўйинда мағлубиятга учрамади ва айни пайт ҳақли равишда мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
«Қўқон-1912» жорий мавсум ўтказилган 15 учрашувдан 10 тасида ғалаба қозонди, яна учтасида дуранг қайд этди. Жамоа фақат 2 та ўйинда мағлубиятга учраган.
«Қўқон 1912» мана шундай ақл бовар қилмас натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортмоқда. Агар Нўъмон Ҳасанов шогирдлари мавсум якунига кўра кучли учликдаги ўрниларини сақлаб қолишни уддалашса, нафақага чиққач, бемалол невараларига сўзлаб беришга арзийдиган натижа бўлади…
Манба: interfutbol.uz