“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувига доир маълумотлар

27.07.2017

Эртага жамоамиз Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг жавоб учрашувида “Насаф” га қарши майдонга тушади. Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувга доир қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

 

Кубок баҳсларидаги тўртинчи тўқнашув
Ушбу жамоа кубок доирасидаги уч марта рўбарў келишган.

2001/2002 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг айнан чорак финалида мазкур жамоалар туқнаш келишган. Дастлаб Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида усутун келишган. Қаршида бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса “Насаф” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.
30 июнь куни Қаршида ўтказилган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

 

Янги ўйинчилар

Давралар оралиғида ҳар икки жамоа ҳам ўз сафини янги ўйинчилар билан тўлдирди. “Аждарлар” иккинчи давра арафасида Умар Эшмуродов ва Жасур Ҳасановларни таркибга қўшиб олишди.

Ўз навбатида жамоамизга ҳам ёзги трансферлар чоғида янги харидларни амалга оширди. Иккинчи даврада Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Ҳасановлар “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилишади.

 

Учрашув ҳакамлари
Мазкур учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

 

Ўзбекистон кубоги

Чорак финал

Жавоб учрашуви

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Карши)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

 

Бошланиш вақтлари

Бу учрашув 28 июль куни соат 18:00да Қўқондаги “Марказий”  стадионида старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО