28.07.2017
Давралар оралиғидаги танаффус чоғида жамоамиз таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди.
Жамоамизни уч нафар футболчи тарк этган бўлса, сафимизга икки нафар янги ўйинчи келиб қўшилди.
Хусусан, Музаффар Абдуллаев, Руслан Мельзиддинов ва Собир Ҳамидов сингари футболчилар клубни тарк этишди. Тан олиш лозим, ушбу футболчилар жамоамизнинг равнақига муносиб ҳисса қўша олишди. “Қўқон-1912” жамоаси бу футболчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.
Жамоани тарк этган футболчилар ўрни янги футболчилар билан тўлдирилди. Қўқонлик футбол мухлисларининг ёқимтойига айланган Қувондиқ Рўзиев яна “Қўқон-1912” га қайтди. Шунингдек, “Обод” жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали ишқибозлар меҳрини қозонган Дониёр Ҳасанов ҳам иккинчи даврани “Қўқон-1912”да ўтказадиган бўлди.
Айтганча, маълум вақт “Динамо” кўригида бўлган Андрей Сидоров жамоамизга қайтиб келди.