Июнь-июль лауреатлари: Жавоҳир Сидиқов – “Энг яхши футболчи”

02.08.2017

Маълумки, championat.asia сайти томонидан ҳар ойнинг энг яхши футболчи ва мураббийси аниқлаб келинмоқда.
Биз истисно тариқасида июнь ва июль ойларининг энг яхшиларини битта қилиб беришга қарор қилдик. Бунга сабаб июнь ойида олий лигада фақат учта тур ўтказилди, июлда эса чемпионатнинг қолдирилган ўйинларини ҳисобга олмасак, асосан Кубок баҳслари бўлиб ўтди.
Ўтган икки ойда бир нечта мураббийлар ўзларини кўрсата олишди. Хусусан, “Локомотив”дан Мирко Йеличич, “Бухоро” устози Улуғбек Бақоев, “Металлург” мураббийлар штаби, аммо биз барча натижаларни таҳлил қилган ҳолда “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимовни “Энг яхши мураббий” деб топдик.
Май ойида клубга қайтган Қосимов аввалига кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмади. “Бунёдкор” дастлаб Ғузорда “Шўртан”га мағлуб бўлди, кейинчалик ўз майдонида “Пахтакор” ва сафарда “Навбаҳор” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Лекин июнь-июль ойларига келиб жамоанинг ғалабали ўйинлари бошланди. Аввалига “Қўқон-1912” 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинчалик “Локомотив” ва “Насаф” клублари устидан зафар қучилди. “Бунёдкор” шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг чорак финал баҳсларида “Нефтчи”ни ҳар иккала учрашувда ҳам мағлуб этди. Мана шу натижалардан келиб чиққан ҳолда Миржалол Қосимовни “Энг яхши мураббий” деб топишга қарор қилдик, чунки “Бунёдкор” айнан Қосимовнинг жамоага қайтиши туфайли яна аввалги мавқеига қайта бошлади.
Футболчилар ўртасидаги рақобат кескин кечди дея олмаймиз. Масалан, Достон Ҳамдамов ҳамма ўйинларда ҳам ўзини кўрсата олмади. “Бунёдкор”да кўпроқ Жавлон Иброҳимов бир текис ўйин намойиш эта олди. “Локомотив”да эса Икром Алибоев ажралиб турди. Лекин биз “Энг яхши футболчи” сифатида Жавоҳир Сидиқовга тўхталдик. “Қўқон-1912” плеймейкери ўтган икки ой ичида ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Аслида Сидиқов мавсум бошидан бери яхши ўйин кўрсатиб келмоқда.
Жавоҳир Сидиқов июнь ойида “Бунёдкор”, “Сўғдиёна”, “Олмалиқ” каби клубларга қарши майдонга тушиб, майдонда бошқалардан ажралиб турди. Қолаверса, июлда ўтказилган U-22 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида терма жамоамиз етакчисига айланди. Унинг БАА дарвозасига киритган голи бемалол мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига даъвогарлик қила олади. Ўйламизки, Сидиқов иккинчи даврада ҳам мухлислар ишончини оқлашда давом этади.
Манба : championat.asia
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО